Get Mystery Box with random crypto!

Жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби Халқ банкидан чиқарилиши ке | bakiroo

Жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби Халқ банкидан чиқарилиши керак

Миллионлаб ўзбекистонликларнинг иш ҳақидан йиғилиб бориладиган шахсий пенсия жамғармалари Халқ банкида сақланмаслиги керак.

Жамғарманинг, яъни пенсия жамғармасининг моҳияти йиғилаётган маблағларнинг қийматини оширишда, йўқотишда эмас. Ўзбекистонликлар мажбурий равишда Халқ банкида сақлаб келаётган шахсий пенсия жамғармалари эса аксинча, йилдан йилдан қийматини йўқотиб, сув пулига айланиб бормоқда. Банк жамғармаларга фоиз ҳисоблашни тўлиқ тўхтатган. Бунданам ёмони банк шахсий жамғариб бориладиган пенсия бўйича бирон марта ҳисобот бермаган. Қандай ҳисоб берсин, бу пуллар самарасиз ва зараркунанда лойиҳалар учун чайилган бўлса. Хусусан шахсий пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 205 млн.долларга қурилган олигархларнинг севимли Hyatt Regency меҳмонхонаси 87 млн.долларга "хусусийлаштирилган". Мана шунақа ажойиб инвестор Халқ банки.

Молиявий натижаларига кўра, Халқ банкига қўйилган сармоя фақат қийматини йўқотади, доимий равишда қадрсизланади.

Шу маънода, Стратегия мақсадларидан ҳам келиб чиқиб, ҳеч қурса, соғлом ақлга таяниб, ҳукумат Халқ банкидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ихтиёрига олиши керак. Мазкур жамғармалар молиявий соғлом, юқори маржиналикка эга ва юқори даромадли шартларни таклиф этадиган тижорат банкларига аукцион тарзида камида 5 йилга жойлаштирилиши зарур.

Бундан давлат ҳам ютади, банклар ҳам ютади, иқтисодиёт ҳам ютади, энг асосийси, фуқароларнинг ишончи ҳам қайтади.