Get Mystery Box with random crypto!

Кредит фоизларини қандай пасайтириш мумкинлиги маълум бўлди Б | bakiroo

Кредит фоизларини қандай пасайтириш мумкинлиги маълум бўлди

Бугун эълон қилинган янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради.

2024 йил бшида Кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги таъкидланганди.

Янги тизим моҳияти асос қилиб олинса, бизнес иш ўрнини оширган сайин кредит қарздорликлари билан боғлиқ тавакклачиликлар пасайиб боради, демакки, йўқотишлар эҳтимоли камаяди.

Шу пайтгача, Марказий банк бизнесга берилган кредитларнинг таваккалчилик даражасини асосан фоиз ставкаларига ва қисман микромолиялаштиришни рағбатлантиришга боғлаб келаётган эди.

Энди регулятордан ажратилган кредитлар ҳисобидан яратилган ишчи ўрни омилига қараб таваккалчилик даражасини белгилашни ва тегишли ўзгартиришларни "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низомга киритилишини кутиб қоламиз.

Пруденциал талабларда банкларнинг "маҳаллабай" тизимида кўрсатаётган фаоллигини ҳам инобатга олиш керак бўлади.

Хусусийлаштириш кечиктирилган давлат банклари кузатув кенгашлари таркибига ижод аҳли, айниқса шоирларни мустақил аъзо сифатида жалб қилиш амалиётини ҳам жорий қилиш вақти етиб келди.