Get Mystery Box with random crypto!

'геgulаtiоn.gоv.uz электрон тизими орқали жамоатчилик муҳокама | bakiroo

"геgulаtiоn.gоv.uz электрон тизими орқали жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши аҳоли ва тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олиб"

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги чиновниклари нима учун монополистлар фойдасига яширин ва махфий қарор қабул қилишларини ўзлари тан олишни бошлаганлари яхши. Лекин қанақадир топшириқ Қонунга, Президент қарорларига, Ҳукумат қарорига зид эканини ҳалигача тушунмаётганликлари ғалати.

Шўрпешона истеъмолчилар ва исталган кўйга солиш мумкин бўлган бизнес бахтига қарши Парламент ўзи қабул қилган қонун нормасини ҳимоя қила олмайди, Адлия вазирлиги жараёнда ўз вазифасини бажармайди, Савдо саноат палатаси Жамоатчилик палатаси билан бирга жим туришни маъқул деб билади.

Лекин билингки, эртадан бошлаб автомобиллар импорти тартиби кучайтирилиши, мувофиқлик сертификати бошқа шахс номига берилган бўлса, божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тақиқланиши Ўзбекистон қонунларига зид,