Get Mystery Box with random crypto!

'Асосий вазифа — Ўзбекистон иқтисодиёти, истеъмолчиларни танло | bakiroo

"Асосий вазифа — Ўзбекистон иқтисодиёти, истеъмолчиларни танлови ва албатта кучли рақобат учун имкониятлар"

Беҳзод Ҳошимов ёзмоқда:

BYD'ни олиб киришга чеклов қўйиш ҳақида дискуссияда бир тушунарсиз нарса, аслида BYD'дан хат бўлганми ёки бўлмаганми деган саволга кўзим тушди. Аслида, бундай хат бўлган ёки бўлмаганлиги аҳамиятсиз.

Савдони чеклаш — жумладан расмий хат асосида ҳам BYD машиналарини олиб киришни чеклаш ёки ҳозирга тилда “тартибга” солиш бу фақат ва фақат зарар келтирадиган нарса. Бизни камбағалроқ қилади ва истеъмолчиларни жазолайди. Ўзбекистон иқтисодиёти учун бу зарарни BYD'ни корпоратив қизиқишлари учун бўлса ҳам қўлламаслик керак.

Эртага агар Apple хат ёзиб Iphone'ни ҳам норасмий олиб киришларини чеклашимизни хоҳласа — уларга ҳам ундай чеклов қўймаслигимиз керак. Тўғри, расмий Apple бизда йўқ, хоҳласа Apple расмий олиб кирсин, лекин агар расмий нарх, бошқа алтернативадан қимматроқ бўлса, Ўзбекистонлик истеъмолчиларни танлови мавжуд бўлсин. Айтмоқчи, ҳозирги IMEI талаби ҳам шунга ўхшаш аҳмоқона ва қиммат нарса, автомобилларга буни қўллаш ҳам ёмон нарсани қўллаш бўлар эди.

Агар корхона қандайдир сабабларга кўра, ўз автомобилларини Ўзбекистонга сотмаса, ёки Ўзбекистонликларга сотмаса — бу очиқчасига Ўзбекистонликларни чеклаши, ана шундагина ҳукумат бундай дискриминацияга қарши эътироз билдирса бўлади, тескариси эмас.

Ҳукуматни асосий вазифаси бу Ўзбекистон иқтисодиётини ҳисобига чет эл корхоналарни ўйлаб топилган ёки ҳақиқий бўлган таҳдидларини олдини олиш эмас. Асосий вазифа — Ўзбекистон иқтисодиёти, истеъмолчиларни танлови ва албатта кучли рақобат учун имкониятлар.