Get Mystery Box with random crypto!

​Вазир Мирзамаҳмудовга эслатма: Хитойларга тендерсиз топширилг | bakiroo

Вазир Мирзамаҳмудовга эслатма: Хитойларга тендерсиз топширилган қуёш станциялари ишга тушдими?

2023 йил февраль ойида Энергетика вазиримиз Жўрабек Мирзамаҳмудов Хитойнинг CEEC Energy давлат корпорацияси билан Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 MW, “Huaneng Renewables Corporation” ва “Poly Technologies” компаниялар консорциуми билан Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 MW бўлган қуёш станцияларини қуриш бўйича шартномалар имзолаганди.

Ҳеч қанақа тендер ўтказилмай қуриладиган бу станцияларга хитойлар жами 4 млрд.доллар инвестиция киритиши эълон қилинганди.

Лойиҳаларнинг тендерсиз маъқулланишига изоҳ бериб Жўрабек Мирзамаҳмудов шундай деган эди:

“Асосий талаблар – муддат, сифат ва энг арзон тариф. Агар тендер қилсак, 3-4 йил кетади. Биз эса 1 йилда ишга тушириш шартини қўяяпмиз”.

Энди ваъда қилганимиздек, вазир Мирзамаҳмудовдан хитойликларнинг станциялари борасида сўрашга ва эслатишга тўғри келади. Ҳурматли вазир:

1) CEEC Energy давлат корпорацияси Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида қайси ва қандай қувватдаги станцияларни ишга туширди?
2) “Huaneng Renewables Corporation” ва “Poly Technologies” компаниялар консорциуми Жиззах ва Тошкент вилоятларида қайси ва қандай қувватларни ишга туширди?


Биласизки, келишувларга кўра, ушбу инвесторлар илк қувватларни 2023 йил охиригача, режадаги барча қувватларни эса 2024 йил охиригача ишга тушириши керак бўлган. Ҳатто келишувлар сиёҳи қуримай туриб, Президент қарорига ҳам киритиб юборгансизлар (Сиз, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарлари масъул этиб белгиланган. Сиздан бошқалар бошқа ишга ўтиб кетиб қутилиб қолишди, шекилли).