Get Mystery Box with random crypto!

Устав капиталини белгиланган талабга етказа олмаган тижорат ба | bakiroo

Устав капиталини белгиланган талабга етказа олмаган тижорат банклари Микромолия банкларига айланишлари мумкин

"Микромолия банклари устав капиталининг энг кам миқдори 50 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 500 млрд сўм этиб белгиланади" деган янгиликнинг тескари симметрияси ҳам мавжуд.

Яъни устав капиталини, айтайлик, 2024 йил 1 сентябргача 500 млрд.сўмга етказа олмаган тижорат банклари Микромолия банкларига айланишлари ҳам мумкин.

1 февраль ҳолатига жами 10та тижорат банки устав капиталини 350 млрд.сўмга етказа олмаган, 17та банкнинг устав капитали 500 млрд.сўмдан кам (1 апрелдан минимал талаб 350 млрд.сўм, 1 сентябрдан 500 млрд.сўм).

Регулятор Микромолия банкига айланмоқчи бўлган тижорат банкига ҳам қатор енгилликлар яратмоқчи. Хусусан, агар банкнинг кредит портфели асосан чакана кредитлардан иборат бўлса, бизнесга ажратилган кредитлар кредит портфелининг 70%ига етгунча имконият берилади. Чунки Микромолиялаш банкларининг камида 70% кредит портфели айнан бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши керак бўлади.

Марказий банк яна ўз ҳудудидаги аҳоли ва бизнесни жуда яхши биладиган туман банклари пайдо бўлишини ҳам истамоқда (АҚШда бундай маҳаллий банклар штатлар банк тизимининг негизини ташкил этади).