Get Mystery Box with random crypto!

Умид қилманг: Ўзбекистонда бензин арзон бўлмайди Бу фақат кеч | bakiroo

Умид қилманг: Ўзбекистонда бензин арзон бўлмайди

Бу фақат кеча маълум бўлиб қолган ўзбекча "хусусийлаштириш" оқибати билан боғлиқ эмас. Албатта, давлат монополиясидан ҳам ёмонроғи бу олигархларнинг хусусий монополиялари, айниқса, бу ёпиқ кабинетларда "хусуcийлашган" монополия ҳатоки монополистлар рўйхатига киритилмаган бўлса.

Лекин ҳукуматнинг ўзи рақобат муҳитини яратишни истамаса, очиқ бозор ва тенг имкониятларни рағбатлантириш ўрнига ўзига яқин монополия ва олигархларни бошини силаса, эртанги кунга заррача умид қилмасаям бўлаверади.

Қаранг, майда бензин импортчилари нимадан шикоят қилишмоқда?

Келес чегарасигача бўлган масофа (1700 км) учун бир тоннаси учун 150 долл бўлган бир пайтда ички темир йўл орқали ташиш хизмати 8-10 км учун 15-20 доллларни ташкил этади. Темир йўл инфратузилмаси ҳукумат билан чатишиб кетган монополистлар қўлида ва дўстларга скидка, бегоналарга тариф кўринишида ишлайди.

Импортёрлар катта ҳажмларда бензин маҳсулотини олиб кирганда уларни сақлаш учун сиғимлар мавжуд эмаслиги ҳамда мавжуд бўлган сиғимлар ижараси қимматлиги. Катта сиғимлар монополист ва ўғри олигархлар қўлида. Нефть омборларини текинга эгаллаб олган ўғри олигархлар ҳатто монополистлар реестрига қўшилмаган (бу ишга қўл урган антимонополия раҳбарини яна бўшатворишади).

Бензин маҳсулоти барча стандартларга тўғри келиши ва сифати талабга жавоб бериши юзасидан ҳужжатлар борлигига қарамай, республикага олиб кирганда қўшимча мажбурий сертификатлашдан ўтказилиши. Нотариф чекловларни ўрнатиш ҳукуматнинг севимли воситаси. бу орқали бегоналар ўйиндан четлатиб турилади.

Туркманистон давлатидан бензин маҳсулотини харид қилиш жараёни жуда кўп вақтни талаб қилиши. Бу бюрократия уруш бошлангач, 2022 йилдан кейин шимоллик оқ хўжаларнинг топшириғи ёки босими билан мақсадли равишда уюштирилган. Натижада Туркманистондан бензин импорти аввалига каррасига қисқарган ва кейин деярли тўхтаб қолган.