Get Mystery Box with random crypto!

​Қозоқ қардошлар ҳавас қилишаяптимикан ё ҳайронмикан, бир нима | bakiroo

Қозоқ қардошлар ҳавас қилишаяптимикан ё ҳайронмикан, бир нима дейиш қийин

2023 йил январь якунларига кўра, қўшни Қозоғистонда йиллик инфляция янада ошиб, 20,7%га етган. Озиқ-овқат инфляцияси эса 25,7%дан иборат бўлган. Нархларнинг энг баланд суръатда ошиши шундоқ биқинимиздаги Чимкентда юз бермоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистондаги инфляция кўрсаткичлари кўп баҳс ва тадқиқотлар учун мавзу бўла олади. Айниқса, ўтган даврда жуда кўп таҳлилчилар, Ўзбекистондаги бир хонали инфляция феноменини тушунмай қийналишган.

Дарвоқе, таъкидлаш керакки, янги даврда биринчи марта 2022 йилда Ўзбекистондаги расмий инфляция кўрсаткичи худди ўтган замонда бўлганидек Қозоғистондагидан пастроқ даражада қайд этилди. Маълумот учун, 2003 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистонда фақат бир хонали инфляция кўрсаткичи чизиб келинган ва қозоқ қардошларимиз чиройли кўрсаткичларимиздан доим ҳайратда бўлишган. Дарвоқе, халқаро ташкилотлар ошимизниям, зарбоп тўнимизниям, статистикадаги рақамларимизниям ўша пайтдаям тан олишган ва яхши кўришган. Ҳозир ҳам яхши кўришади.

Қуйидаги картинада инфляция бўйича қора ўтмишнинг охирги уч йили кулранг фонда тасвирланган. 2017-2021 йиллар оқ рангда.

2022 йилдан кейинги тенденциялар эса сариқ фонда берилган. Сариқ ранг кулрангнинг жилосими?