Get Mystery Box with random crypto!

Айланмадан қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш мутла | bakiroo

Айланмадан қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш мутлақо ихтиёрий

Ҳудудларда, айниқса чекка туманларда тадбиркорларни айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммасига ўтиш учун босимлар кўрсатилаётгани ҳақида ёзишмоқда.

Менимча, бу жойлардаги тузилмаларнинг гўёки режа белгилангани, топшириқ тушгани, акс ҳолда молиявий жарима тўланиши бўйича қилинаётган ўзбошимчалиги холос. Айни вақтда мазкур ҳаракатлар солиқ маъмурчилигидаги рационал ўзгаришларни дискредитация қилмоқда. Айланмаси жуда кичик ва маржиналлиги паст бўлган бизнес эгаларига қатъий белгиланган солиққа ўтиш маънога эмас.

Солиқ қўмитаси айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммасига ўтиш ихтиёрий эканини бир марта тушунтирди. Агар бизнес эгалари бу бўйича босимга дуч келишаётган бўлса, (0 371) 244-98-98 ишонч телефонига мурожаат этишлари мумкин.

Тадбиркорлар ўзлари ишлаб турган амалдаги режимда қолишлари учун 31 январгача буюртма қолдиришмаса кифоя.