Get Mystery Box with random crypto!

Антиутопия. Сув Давом этаётган аномал иссиқ туфайли сувни теж | bakiroo

Антиутопия. Сув

Давом этаётган аномал иссиқ туфайли сувни тежаш режими эълон қилинган. Пахта ва ғалла далалари, боғлар ва узумзорларга сув етказиб бериш тўхтатилган. Барча сув захиралари фақат аҳоли эҳтиежларига йўналтирилмоқда. Қулупнай даласига рухсатсиз сув беришга йўл қўйган Тошкент вилояти бош мироби қамоққа олинган.

Пойтахт ҳокими мусиқий фонтанларни ўчиришни буюрган. Автомойкалар фаолияти тўхтатилган. Ҳар куни сувсаганлар учун 50та тўйхонада 3 маҳал сув тарқатилмоқда. Шаҳар ҳокими бу билан боғлиқ харажатлар тўлиқ нақд пулда таъминланишини айтган. Иқтисодчилар ҳукуматнинг сувни субсидиялаш сиесати сувнинг бойлар фойдасига адолатсиз тақсимланишига ва етишмовчилик кучайишига олиб келаётганини билдиришмоқда.

Давлат ихтиёридаги Ўзсувнинг 104та сув қудуқлари Саноат Сув Гуруҳи назоратига ёпиқ қарор билан ўтказиб берилгани жамоатчиликнинг кескин танқидига учраган.

Сув етишмовчилигига қарамай, ўтган йили 4 миллиард доллар қийматдаги сув қадоқлаш заводи қурилган. Иқтисодий мантиққа зид равишда, Саноат Сув гуруҳи яна қиймати 3 млрд.долларлик сув музлатиш заводи лойиҳасини амалга оширмоқда.

Ўзсувтранс компанияси сув экспорти тўхтатилганини эълон қилган бўлсада, расмий статистикада сув экспорти ошиб бормоқда. Манбалар Саноат Сув Гуруҳига сув экспорти бўйича эксклюзив ҳуқуқлар берилганини қайд этишмоқда.

Юзага келган мураккаб шароитда Администрация раҳбари чилланинг биринчи ҳафтасида қўшни давлатдан 60 кун ичида 1,5 млрд.куб сув етказиб бериш бўйича учинчи давлат иштирокисиз келишувга эришган эди. Лекин аномал иссиқ туфайли қўшниларимиз томонидан сув етказиш вақтинча тўхтатилган.
Июннинг охирларида Россия уч томонлама сув иттифоқини тузиш таклифини берган бўлсада, бу таклифлар сиёсий шартларни ўз ичига олган бўлиши мумкинлиги важидан рад этилганди. Газета манбалари икки томонлама музокаралар вақтида Ўзбекистон водопровод ва ирригация тизимини бозор нархларида Россия назоратига топшириш талаб қилингани, шунингдек, Амударё ва Сирдаре сувидан фойдаланиш бўйича барча ҳуқуқлардан воз кечиш шарти қўйилганини маълум қилишган.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/01/14/gas/