Get Mystery Box with random crypto!

Очофат олигархлар ва уларнинг хизматидаги югурдак вазирларнинг | bakiroo

Очофат олигархлар ва уларнинг хизматидаги югурдак вазирларнинг Бухорога ҳам, ЮНЕСКО ва маданий мерос мезонларига ҳам тупуриб қўйгани бор

Маданий мерос бошқармаси хулосасидан:

"Бухоро шаҳрида жойлашган «Бухоро тарихий маркази» 1993 йилда ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. «Бухоро тарихий маркази»нинг ҳудуди 216 гектар бўлиб, унинг муҳофаза ҳудуди (буфер зонаси) 339 гектарни (жами 555 гектар)ни ташкил этади.
Ҳозирги кунда барпо этилиши режалаштирилган «Бухоро туризм маркази»нинг умумий майдони 32,6 гектар бўлиб, тўлиқлигича Бухоро тарихий марказининг буфер зонасида жойлашган.
Мазкур ҳудудда, Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарорига асосан Миллий рўйхатга киритилган 2 та маданий мерос объектлари жойлашган. Булар, 2012 йилда қайта тикланган «Саллоҳхона» дарвозаси ҳамда 1980 йида ўрнатилган Абу Али ибн Сино бюсти ҳисобланади."

"Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш конвенцияси (1972 йил, Париж) талабларига мувофиқ, Бухоро тарихий маркази ва унинг буфер зонасида қурилиши режалаштирилган ҳар қандай йирик лойиҳалар ЮНЕСКО билан мажбурий тартибда олдиндан келишилиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган.
Конвенция талабларига мувофиқ ЮНЕСКОга киритилган тегишли лойиҳалар ташкилот томонидан 6 ойдан 1 йилгача муддатда кўриб чиқилиши белгиланган".

"Бунда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар бўйича лойиҳалар Aгентлик томонидан ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази билан келишилиши кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Бухоро туризм маркази» бўйича лойиҳа таклифи юзасидан Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг хулосасини олиш мақсадида ушбу лойиҳа таклифини қисқа муддатда Маданий мерос агентлигига тақдим этиш мақсадга мувофиқ.
Маълумот учун: 2022 йилнинг 1 октябрь куни ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сара Ношади, Туризм ва маданий мерос вазири А.Абдухакимов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.Зарипов иштирокида «Бухоро туризм маркази» лойиҳаси учун танланган ер майдонлари кўздан кечирилганда, С.Ношади ушбу лойиҳани Бухоро тарихий марказининг буфер зонасидан 1,8 км узоқликдаги, «Гулчорбоғ» МФЙ, Қалқон кўчаси ёқасидаги ер майдонида амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини билдирган".