Get Mystery Box with random crypto!

Давактив таг-туги билан олигархияга топшириб юборилдими? Саво | bakiroo

Давактив таг-туги билан олигархияга топшириб юборилдими?

Савол жиддий. Эгалиги, бошқаруви ва назоратида мингдан ортиқ давлат корхоналари ва давлат улушлари, шунингдек, сон-саноқсиз бино ва иншоотлар бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳозирда кимга бўйсунади? Кимнинг назоратида?

Маълум-у, машҳур ва тинимсиз пиар қилинаётган Админреформа ҳужжатида Давактив умуман тилга олинмаган. Ташкил этилган пайтда тасдиқланган низомга кўра, Давактив ҳукуматга бўйсунади ва унинг таркибида бўлиши керак.

Лекин, Ҳукуматнинг янги таркибида Давактив йўқ.

Президент ҳузуридаги ташкилотлар рўйхатида ҳам Давактив қайд этилмаган.

Шунчаки, савол туғилади: реформаторлар Давактивни эсдан чиқаришганми ёки қанақадир махфий қарор билан масалан, Ўзбекистонни талаб ётган, очофат олигархларга бериб юборилганми?

Ўзи Ортиқов айни дамда топшириқларни кимдан олаяпти? Шодиевданми? Усмановданми? Ё Фазиловданми?