Get Mystery Box with random crypto!

'Шахсга оид тамғаси билан' яшириб қўйилган Бухоро вилояти бюдж | bakiroo

"Шахсга оид тамғаси билан" яшириб қўйилган Бухоро вилояти бюджети очилди. Бухоро марказини бузишга ва компенсацияга пул ажратилмаган

Вилоятнинг 2023 йил учун бош молиявий ҳужжати шахсга доир маълумотлар, васийлик ва бало бадтар мазмун билан яшириб қўйилгани ҳақида кеч тунда ёзгандик.

Бугун эрталабдан вилоят бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги 30.12.2022 йилдаги VI-72-158-2-0-К/22 Кенгаш қарори ниҳоят очилган. Эътибор беринг, ҳужжатда на шахсга оид ва на ҳомийлик ва на васийлик маълумотлари акс этган маълумот бор. Шунчаки, ҳеч ким сайламаган ва халқни бир тийинга олмайдиган ҳоким йилнинг энг асосий молиявий ҳужжатини беркитиб қўйишни лозим топган.

Ҳозирча вилоят ҳокимияти ҳам, адлия вазирлиги ҳам бу қилмишга изоҳ бермаган.

Хўш, биз нега бу ҳужжатни излаган эдик?

2023 йилда Бухоронинг қоқ марказини ер билан яксон қилиш ва текисланган маконда бир неча юз миллион долларга Туризм марказини қуриш режалаштирилмоқда. Вилоят бюджетини очиб кўрдикки, бузиш ва компенсация ишлари учун вилоят бюджетидан бир сўм ҳам ажратилмаган. Табиийки, бузиш ва компенсация ишлари учун ҳукуматнинг севимли олигархи пул тўламайди. У шаҳар қоқ марказида очиб текисланган тайёр 33 гектар ерни қўлга киритади.

Бу Бухородаги бузиш ишлари учун Республика бюджети пул тўлайди дегани. 2023 йилда ушбу мақсадлар учун 517 миллиард сўм пул ажратилган, яъни Бухородаги бузғунчилик товони учун бутун Республика солиқ тўловчилари жавобгар бўлади.

Шунчаки, ўзингизга тасаввур қилиш учун 517 млрд.сўм бу 25 та энг зўр мактаб дегани.

Биз 25 та мактаб пулини, қанақадир еб-тўймас олигарх Туризм маркази қуриши учун бузиш ишларига сарфлаяпмиз. Бу Беҳзод Ҳошимов айтганидек, акс этган бухгалтерия зиёни холос. Иқтисодий зиён каррасига, балки ўнлаб карра юқори.

@the_bakiroo