Get Mystery Box with random crypto!

Монополист ва олигархларнинг дўсти бўлган ўзбек чиновникларига | bakiroo

Монополист ва олигархларнинг дўсти бўлган ўзбек чиновникларига керак бўлганида 4 соатда бюджетни тасдиқлашади, халққа оид масала бўлса 4 йил ҳам етмайди

Севимли монополистларга субсидия ажратиш, олигарх дўстларга буюртмаларни кафолатлаш ва умуман мафкураси йўқ, лекин ўзлаштиришга асосланган Бюджетни бир овоздан тасдиқлаш бўйича мутлақ рекорд ўрнатиб, оғалари Россия думасининг натижаларини ҳам бир тупуриб ортда қолдиришганидан хабарингиз бор.

Лекин халққа оид нимадир енгилликни кўда тутадиган таклифлар ё топшириқлар ижроси йиллаб кутилади.

Мана масалан, истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талабларни бекор қилиш тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинганига тўрт йилу икки ойдан ошди.

Бу ҳақдаги Ҳукумат қарорида ижро учун аниқ муддат белгиланганига 2,5 йилдан ошди.

Жамоатчиликнинг қайта ва қайта эслатишларидан кейин тегишли қонун лойиҳаси тайёрланганига яқинда 4 ой бўлади.

Истеъмол кредити тўғрисдаги қонунга ўзгартиришлар ПАРАламентда муҳокамага киритилганига яқинда бир ой бўлади. Айтгандек, лойиҳа 4 соатда тасдиқланган бюджетдан аввалроқ киритилган.

Сизда савол туғилиши мумкин:

Нимага Президент фармони, ҳукумат қарори ва жамоатчилик маъқуллаган лойиҳа бўла туриб шу учта сўзни алмаштириш билан боғлиқ қонун тақа тақ тўхтаб турипти. 4 йилдан бери яна?

Чунки бу қонун қабул қилинса, паразит монополистлар ва маҳаллийлаштириш шиори билан халқни талаётган олигарх ўғриларнинг нони яримта бўлади. Бу қонун қабул қилинса, оддий халқ кредит ҳисобига хорижда ишлаб чиқарилган ёки фуқаролар ихтиёрида бўлган товарларни комиссионерсиз сотиб олаверади. Фоизлар ва комиссиялар арзонлашади. Асосийси халқда танлов бўлади. Лекин бунга йўл қўйиб бўладими?

Ахир Янги Ўзбекистонда энг аввал монополист ва олигарх ўғрилар манфаатлари устуворку!. Улардан қандайдир нушқутлар қолсагина, кейин қора халққа увоқлар улоқтирилади.

Тўғриси, ҳозир ҳам нимадир ўзгариш бўлишига ишонмайман. Ё лойиҳа халқ номидан вакиллик қила оладиган битта депутат қолган қонунчилик палатасида қотиб қолади, ёки ҳеч ким сайламаган уйқучи сенаторлар тарафидан орқага қайтарилади.

Мавзу бўйича аввалги постлар:
Биринчиси.
Иккинчиси.
Учинчиси.
Тўртинчиси.
Бешинчиси.