Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда ва қўшниларимизда коронавирусдан шикастланиш кеск | bakiroo

Ўзбекистонда ва қўшниларимизда коронавирусдан шикастланиш кескин ошмоқда

Кеча Ўзбекистонда 251 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу 4 январдаги кўрсаткичдан (90 нафар) кўра қарийб 3 баробар кўп. Деярли 10 кунлик танаффусдан сўнг ўлим ҳолати такрорланган.

Ўзбекистонда кузатилаётган салбий тенденция, афсуски, қўшниларимизда ҳам қайд этилмоқда.

Кеча Қозоғистонда 1138 та янги шикастланиш қайд этилган. 4 январь куни бу кўрсаткич 483 нафар эди. Алматида шикастланиш 2 баробар, Шимкентда эса 4,7 баробар ўсган.

Худди шундай ҳолат Қирғизистонда ҳам. Кеча 247 нафар қирғизистонлик коронавирус юқтиргани аниқланган бўлса, 4 январь куни бу кўрсаткич 52 нафар эди. Ўлим оқибатлари ҳам кўпайган.

Қайд этилаётган ёмон статистика янги омикрон штамми қайд этилгани билан боғлиқми ёки тестлар олиш кўпайгани биланми ёхуд бу бўйича Қозоғистондаги воқеаларга қандайдир алоқадорлик борми - расмийлар баёнот бергани йўқ.