Get Mystery Box with random crypto!

​Сўм йилни юқори нотада якунлади Валюта биржасида бугунги эрт | bakiroo

Сўм йилни юқори нотада якунлади

Валюта биржасида бугунги эрталабки аукционларда қайд этилган курс қиймати инобатга олинса, ўзбек сўми 2021 йилнинг охирги иш кунини мустаҳкамланиш билан якунлади.

Узоқ давом этадиган байрам кунлари АҚШ долларининг сотиш курси ўртача 20 сўмгача арзонлаб, 10850-10870 сўм атрофида бўлади. Дарвоқе, айирбошлаш шоҳобчалари эртага 31 декабрь, шунингдек, янги йилнинг 3 ва 4 январь кунлари ҳам график бўйича ишлашда давом этиши белгиланган.

Агар бугунги колл-аукцион курсини асос қилиб олсак (расмий курс биржадан ташқари битимларни ҳам инобатга олган ҳолда бироз фарқ қилиши мумкин), 2021 йил давомида 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 10 476,92 сўмдан 10817 сўмгача юқорилади. Йил мобайнидаги қадрсизланиш, 3,25% ёки 340 сўм атрофида бўлди.

Солиштириш учун, қозоқ тенгеси бугунги савдоларни ҳисобга олганда, долларга йил давомида нисбатан 2,6%га, рус рубли эса 0,6%га қийматини йўқотди. Хитой юани эса долларга нисбатан йил мобайнида 2,3%га мустаҳкамланди. Яна бир йирик ҳамкоримиз Туркиянинг валютаси долларга нисбатан 57% қийматини йўқотди (айни соатларга).