Get Mystery Box with random crypto!

Яна номиналига нисбатан 3,43 баробар Очиқланган муҳим фактлар | bakiroo

Яна номиналига нисбатан 3,43 баробар

Очиқланган муҳим фактларга ишонилса, Капиталбанк ўз акцияларини номиналидан ўртача 3,43 баробар қимматроқ нархда сотиб олиш таклифини эълон қилган.

Агар эсласангиз, ноябрь ойининг охирида ҳам худди шундай нархда банк акциялари Алишер Усмановнинг тузилмаларига сотилганди.

Юселлни бепул шартларда қўлга киритган россиялик миллиардер Капиталбанкка шунча юқори қиймат тўлагани, албатта, эътиборга сазовор.

Бу сафар Банкнинг 166 252 734 дона акциясини сотиб олишни Банкнинг ўзи амалга оширади. Битимнинг жами қиймати бугунги курсларда 540 миллиард сўмдан ошади.

Капиталбанкнинг жами капитали 1 октябрь ҳолатига 1 193 миллиард сўмни ташкил этгани ва бўлажак битим бирдан юз берса капитал етишмовчилигини келтириши мумкинлиги инобатга олинса, ўз акцияларини сотиб олиш бир неча траншларда амалга оширилади. Катта эҳтимол, сотиб олинган акциялар муддатли шартларда яна Усмановнинг тузилмаларига таклиф этилади.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ўз акцияларини сотиб олиш фақат Марказий банк розилиги билан амалга оширилади. 30 йиллик мустақил тарихимизда регулятор хусусий банкларга ўз акцияларини сотиб олишга рухсат бергани ҳолатини, тўғриси, эслолмайман.