Get Mystery Box with random crypto!

Форумлар қанчага тушаётганини жамоатчилик билиши керак! 2021 | bakiroo

Форумлар қанчага тушаётганини жамоатчилик билиши керак!

2021 йил форумлар йили бўлди роса. Айниқса ёшлар билан боғлиқ форумларнинг шовқини-ю, кўлами, дабдабаси бир-биридан ўтмоқда.

Лекин форумларнинг бюджети қанчага тушаяпти, тўлови-ю, товони кимнинг гарданига ўтираяпти, деган саволлар очиқ қолмоқда.

Бугун «Тошкент ёшлар форуми – 2021» давомида Артикходжаевга бу ҳақда берилган савол ҳам яна очиқ қолипти.

Жамоатчилик, солиқ тўловчилар нафақат форумларнинг қайси манбалар ҳисобига молиялаштирилаётгани, балки маблағлар кимлар томонидан ва қай тариқа ўзлаштирилаётганини ҳам билиши лозим.

Яъни форумларнинг кирим манбалариям, чиқим каналлариям тўлиқ очилиши керак. Айниқса Янги Ўзбекистонда осон ўзлаштириладиган маблағларга айнан кимлар ўчлиги инобатга олинса.