Get Mystery Box with random crypto!

Онлайн савол Бугун соат 12:00да сенат қўмита раислари иштирок | bakiroo

Онлайн савол

Бугун соат 12:00да сенат қўмита раислари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтар экан.

Менда савол бор:

Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда СУД қарорисиз блокланган твиттерда доимий равишда твитлар ёзади. Менга жуда қизиқ, Танзила опа бу твитларни ким учун ёзади, ахир твиттер мамлакатимизда блокланган-ку.

Шунинг учун мамлакатимизнинг иккинчи шахси твиттерга кириб, у кишини ўқиб бориш учун қайси ВПНдан фойдаланиш бўйича Ўзбекистонликларга қандай маслаҳат бера олади?