Get Mystery Box with random crypto!

​​Куйиш (Термик куйишлар) Шикоятлари: куйган жойда интенсив о | Тез ёрдам | | Tez yordam

​​Куйиш
(Термик куйишлар)

Шикоятлари: куйган жойда интенсив оғриқ.

Анамнез: организмга юқори ҳароратни таъсири.

Кўрик: 
— I даража — тери қизариши, озгина шиш, оғриқ;
— II даража — эпидермис кўчиши ва сариқ суюқликли пуфаклар пайдо бўлиши, яққол оғриқ. Куйган жойдаги пуфак остида пушти нам юзани борлиги;
— III а даража — тери ва маҳаллий тўқима шиши, пуфакда сариқ, желесимон суюқлик. Куйган жой ёрқин пушти ранг ва нам. Тактил ва оғриқ сезиш сақланган, лекин бироз пасайган. 
— III б даража — зичлашган тўқ-қизил, жигарранг ёки кулранг-қўнғир қасмоқ. Оғриқ ҳисси йўқ. Куйган жой пуфаклари геморрагик.
— IV даража — тери, мушак, пайларни куйиб, кўмирга айланиши.
Ингаляцион куйишда/травмада бемор безовталанган, кўкарган. Бурун туклари куйган, шиллиқда қурум кўринади. Дастлаб овозни кучсизланиши кузатилади, афония, хансираш, нафас олишни қийинлашиши, оғиз бўшлиғи ва халқумда пуфаклар. 
Аускультацияда: ўпкада дағал нафас шовқини.

Муолажа:
1. Термик агентни бартараф этиш.
2. Куйган жойни совуқ сув остида совутиш (10–20 дақ).
3. Қуруқ асептик боғлам билан ўраш, тарқалган куйишда стерил чойшаб билан ўраш.
4. Оғриқсизлантириш:
— анальгин 50%—2,0 в/в
— трамал 50–100 мг в/в
— промедол 2%—1,0 в/в
— омнопон 2%—1,0 в/в
5. Димедрол 1% 1–2 мл в/в
6. Кордиамин 2,0 тери остига
7. Юқори нафас йўллари куйишида — юқори нафас йўллари санацияси, нафас ўтказгич, преднизолон 60–90 мг в/в.
8. Ўпка шиши бошланганда:
— строфантин 0,025%—1,0 в/в
— кальций хлор 10%—1,0 в/в
— эуфиллин 2,4%—10,0 в/в
9. Трахея интубацияси, ИВЛ кўрсатмага кўра.
10. Оксигенотерапия.
11. Полиглюкин 400,0 в/в томчилатиб.
12. Куйиш марказига госпитализация:
— танани 5% ва ундан юқори қисмини куйишида;
— чуқур куйишларда;
— куйиш локализацияси юзда, кафтда, оралиқ қисмда, оёқларда бўлганда;
— нафас аъзолари куйишида.
Tezyordam_103

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.