Get Mystery Box with random crypto!

Буйрак яллиғланиш касаллиги (Пиелит, пиелонефрит) Шикоятлар | TEZ YORDAM | Расмий сахифа

Буйрак яллиғланиш касаллиги
(Пиелит, пиелонефрит)

Шикоятлари: бел соҳасида оғриқ, бадан титраши, кўнгил айниш, қайт қилиш, юқори иситма.

Анамнез: ангина, фурункул, яллиғланган жарохат ва шу каби яллиғланиш ўчоғи бор беморда инфекцияни гематоген йўл билан ёки сийдик пуфагидан кўтарилувчи йўл билан буйракка бориши.

Кўрик: бемор аҳволи яллиғланиш жараёнини даражасига боғлиқ. Умумий ҳолсизлик, тахикардия, тана ҳарорати кўтарилган. Пальпацияда касал томонда оғриқ ва қорин қисм мушаклари таранглашган. Буйрак ўлчами катталашган, зич, пальпацияда оғриқли. Сийдик хиралашган, пиурия (йирингли) кузатилади. Тез-тез сийиш, лекин диурез камайган.

Тактика:
1. Анальгин 50%—2,0 в/м.
2. Димедрол 1%—1,0 в/м.
Урологик стационарга госпитализация.

Эксперт: Бахтиёр Садыков

Батафсил

https://www.youtube.com/channel/UCLZrd7i1GP_KxZAVOG_70ng

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

http://instagram.com/tezyordam_uz

telegram.me/tezyordam