Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда эркак ҳамкасби томонидан калтакланган аёл воқеа с | ТЕЗКОР ХАБАРЛАР 24

Сурхондарёда эркак ҳамкасби томонидан калтакланган аёл воқеа сабабини айтиб берди

Маълум қилинишича, воқеадан бир кун аввал шу мактабда ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ота-оналарнинг бири томонидан ўқитувчиларнинг маънавий бузуқлиги ҳақида сўз борган. Исбот тариқасида ўзида видео борлигини ҳам айтган. Шундан сўнг аёл ўқитувчилар йиғилиб директорга айтиш мақсадида мажлис қилган. Ота-оналар томонидан айтилган видеони ўзига тегишли деб тушунган эркак ўқитувчи келиб мажлисга аралашган ва шу орада жанжал содир бўлган.

“Аёллар йиғилиши бўляпти, дедим. Кейин менга бирдан қараб, сенсираб, «Сенинг нима ишинг бор, мен ўзим биламан», дедида ўзи шаҳд билан устимга келди. Уни уради, деб кутмагандим. Тиззаси билан биқинимга тепди, кейин шеригим жойидан туриб, гапирмаслигимни илтимос қилди. У эса бизни тинимсиз сўкди. Тинимсиз сўккани сабабли мен яна гапирдим”, — дейди жабрланувчи аёл.

Узбекистан ва Жахондаги енг тезкор хабар ва янгиликлар https://t.me/+ww7zzyByNyE0YjNi