2022-05-16 08:59:15
Эндиликда вазирлик ва идораларда кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади
Давлат орган ва ташкилотларида кадр сиёсатини юритишни баҳолаш бўйича
10 та индикатордан иборат рейтинг жорий қилинади ва у ҳар 6 ойда эълон қилиб борилади.
Бунинг ёрдамида давлат идораларидаги вакансиялар тўлдирилиши ва муддатларга риоя қилиниши, ходимларнинг қўнимсизлик даражаси ҳамда иш муҳити баҳоланади.
Рейтингда қўйидаги баҳолаш индикаторлари ва уларни ҳисоблаш усулларидан фойдаланилади:
Асосий индикаторлар:
давлат ташкилотидаги вакансиялар даражаси;
вакант лавозимларнинг ёпилиш муддати;
давлат ташкилотидаги қўнимсизлик даражаси;
инсон капиталини ривожлантириш коэффициенти;
ходимларнинг юқори малака даражаси кўрсаткичи
(фан номзоди, фалфаса доктори, фан доктори);
халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларни тамомлаган ходимлар сони;
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш даражаси.
Қўшимча индикаторлар:
маълумотларни ўз вақтида ва хатосиз тақдим этганлик бўйича;
умумий ходимлардаги хотин-қизлар улуши;
умумий ходимлардаги ёшлар улуши.
Рейтинг баҳолари формула орқали
100 баллгача асосий ва 20 баллгача қўшимча баллари асосида аниқланади:
«Аъло» даража — 81 баллдан 100 баллгача;
«Яхши» даража — 71 баллдан 80 баллгача;
«Қониқарли» даража — 55 баллдан 70 баллгача;
«Қониқарсиз» даража — 54 баллгача.
Kanalga obuna bo‘ling va yaqinlaringizga ham ulashing
https://t.me/Tezkorxabarlar_24_online
11.6K views05:59