2023-01-02 09:23:27
3 таси биттада – яъни 3 ласи ҳам қонунга, қасамёдига қарши иш қилган!Яна махсус прокурор ва вилоят прокуратура ходими Д.Шодмонов ҳамда Судъя Фозил Юсупов!
Фақат бу сафар "Қашқирлар макони"га ухшашрок, аммо бошқа янги сериал!
Қарши махсус прокурори қушниси Тадбиркор Б.Шавқиев 25.12.2020й ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанцияда ҳам айбсиз деб оқланади. Ғазабланган прокурор Даврон Тураев ва кенойи Феруза Тураевалар – апелляция судлов ҳайъати судъяси бўлган Фозил Юсупов устидан “Судъялар олий кенгашига, Олий Судга ва вилоят судига” шикоят ариза
қилишади. (давоми пастда бўлади)
Ўзбекистон Республикаси қонунларида, ЖПК 17, 22, ва 88 моддаларида тергов ҳаракатлари (зўравонлик, қийноқ, босим тақиқланганлиги) аник белгиланган.
Лекин махсус прокурор Даврон Тураевнинг шахсий қонунлари бор. Терговга келганларга “ўзим қонунман, ўзим хал қиламан” дейди. ИИБ участкавойни бадном қилиш учун чақирган гувоҳларни, буюртмасини бажармагани учун ярашиб кетилган холат бўйича бошқа терговчи жиноят иши қузғатиш рад қилинган хулосасини – қайта жиноят иши қузғатиб – соҳта буҳтон айбловларни ясаб, судга ўтказади.
Судни – айнан прокурор қушниси, тадбиркор Б.Шавқиевни ОҚЛОВ қилган Ф.Юсупов олиб боради ва мажлис жараёнида – Судга қатнаб юрган И.М шахсни март ойида (Даврон ока санани биласизку яхши) чақириб олиб, “нега участкавой С.Хга пора берганман деб кўргазма бермадинг, сени чиритаман, бўйнинга убийствани қуйиб юбораман” деб босим, тазйииқ қилади ва И.Мга зўравонлик қилиб, уриб турли тан жарохати етказади. Бу холатни гувохлар куриб туради. Ноҳақликдан сўнг, Президент администрациясига мурожаат юзасидан – жаноб
Даврон Тураевга хизмат текшируви ўтказилади ва “таянган окаси ёрдамида (хозир окалари олис худудда) “босди-босди”, “суд мед экспертиза ҳам ёпди-ёпди” бўлади, чунки Даврон Тураев “Суд мед экспертизани” ҳам тухмат тергов қилган (бу ҳам алоҳида мавзу-сериаллар кўпайиб кетди).
Ушбу ноқонуний ишларга Вилоят прокуратура ходими Дилшод Шодмонов ҳам кўмаклашади ва роса аралашиб иштирок этади. У киши “кўча” билан ишлайдилар, яъни солиқ яширадиган супер маркет, дуконларни (“Аббосхон”, “бутиклар”, янги бозор ташқарисидаги қўлида “яшил қоғоз, карам” б-н савдо қиладиган ва бошқалар) қуллаб ҳимоя қиладилар, “кўча” тилида – “крышовать” қиладилар. Дуконларни қонунга чақирган ИИБ участкавойларни раҳбарига айтиш ва “сунъий” йўқ қилиш б-н шуғулланади.
Қаршидаги (тадбиркорларга, ИИБ раҳбар ходимларга, фуқароларга бўлган) бу ёвузлик воқеалар, махсус прокурор ва бошқа прокуратура ходимлари ҳаракатлари – худди 6 (олти) йил олдинги Сурхондарё ёвуз воқеаларини такрорламоқда ва айнан эгизак холатни эслатади. (почерк ўша Сурхон воқеаси, яъни ўзи давлат, ўзи қонун)
@TEZKORXABARLAR24h
1.2K views06:23