Get Mystery Box with random crypto!

1 январга ўтар кечаси Шимолий Корея баллистик ракетани учирди, | TEZKORXABARLAR_24H (RASMIY KANAL MAXFIY XABARLAR BARCHASI BIZDA🚫)

1 январга ўтар кечаси Шимолий Корея баллистик ракетани учирди, у тахминан 400 км масофани босиб ўтиб, Япон денгизига қулаб тушди, дея хабар бермоқда Yonhap Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб.

Шимолий Корея 31 декабрь ва 1 январь кунлари ўта йирик кўп учирувчи ракета тизимини синовдан ўтказганини тасдиқлади, ракеталар Япон денгизидаги нишонларга тегди, дея хабар беради КCNА.

Бу ракета учирилиши КХДР учун 2023 йилда биринчиси бўлган бўлса, 2022 йилда Шимолий Корея 70 га яқин ракета учирди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин янги қитъалараро баллистик ракетани яратишга буйруқ берди, дея хабар бермоқда Reuters КCNА агентлигига таяниб.

Reuters хабарига кўра, Ким Чен Ин тактик ядро қуролларини оммавий ишлаб чиқариш ва ядро каллаклари захирасини кўпайтиришга чақирган.

Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, КХДРнинг янги ракета тизимлари тактик ядро қуролини олиб юришга қодир ва бутун Жанубий Кореяга етиб бориш мумкин.

Агентлик шунингдек, КХДР яқин келажакда ҳарбий сунъий йўлдошни учиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.


Batafsil Kanalimizda @TEZKORXABARLAR_24_h