Бугун эрталабки асосий воқеалар: АҚШ президенти Жо Байден ум | TEZKORXABARLAR_24H (RASMIY KANAL MAXFIY XABARLAR BARCHASI BIZDA🚫)
Бугун эрталабки асосий воқеалар:
АҚШ президенти Жо Байден умумий қиймати 1,7 триллион доллар бўлган буджетни тасдиқлади ва Украинани қўллаб-қувватлаш учун тахминан 45 миллиард доллар ажратилди;
Буюк Британия Украинага 1000 дан ортиқ металл детекторлари ва 100 та бомба йўқ қилиш учун тўпламлар совға қилди;
Кечаги ракета зарбаларидан сўнг Украинанинг аксарият ҳудудларида электр таъминоти узилди, энг кўп Киев, Лвов, Одесса ва Херсон вилоятлари инфратузилмаси зарар кўрди, дейди президент Владимир Зеленский;
Россия асирлигида 3392 нафар украиналик бор, уруш бошланганидан бери 15 минг киши бедарак йўқолган, деди Украина президенти маслаҳатчиси Алёна Вербитская Network Germany нашрига берган интервьюсида;
Украина Қуролли Кучлари Бердянск яқинидаги рус базаларига ҳужум қилди, у фронт чизиғидан деярли 100 километр узоқликда жойлашган, 50 га яқин россиялик аскарлар «тугатилган», - дейди Киевдаги Бош штаб;
Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпин билан бугун видеоконференция орқали «ўткир минтақавий муаммоларни» муҳокама қилади, дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Batafsil Kanalimizda @TEZKORXABARLAR_24_h