Get Mystery Box with random crypto!

Яна тун ўтдию,  яна тонг отди... Роббим сизни ўзи ҳоҳлаб уйғо | Тезкор Хабарлар

Яна тун ўтдию,  яна тонг отди...
Роббим сизни ўзи ҳоҳлаб уйғотди...

Берилди сиз учун яна бир имкон...
Ризқингизга очиқ яна дастурхон...

Шукр этинг,  танда куч бор, қувват бор...
Яна икки қўлу-оёқ ҳизматкор...

Лабингиздан мудом закот табассум...
Аҳир шундоқ бўлур-бандада удум...

Кафтингизда дуо,  тилларда зикр,
Ақлингиз жойида,  қиляпсиз фикр...

Дўстим,  эрта нима бўлади билмам...
Бугунни йўқотиб унга шошилмам...

Келинг, дуо қилинг Аллоҳ йўлида,
Турибмиз-яхши кун,  яхши ойида...

Яхшилар кўпайсин, ёмонга инсоф...
Омонат бу жонга қилмайлик ҳилоф...

Дўстга зор бўлмайлик,  душманларга хор...
Банда ким бўлса ҳам, унга Аллоҳ бор...

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

@TEZKORXABARLAR