Get Mystery Box with random crypto!

ISW: Россия армияси АҚШ ҳарбий ёрдами етказилишидан олдин Укра | Тезкор хабарлар | Tun-u Kun

ISW: Россия армияси АҚШ ҳарбий ёрдами етказилишидан олдин Украина Қуролли кучларининг заифлигидан фойдаланиш учун ҳужумларни кучайтириши мумкин

Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, Россия қўшинлари аллақачон об-ҳавонинг қуруқлиги ва Украина армиясидаги снарядларнинг этишмовчилигидан фойдаланган ҳолда бир қатор йўналишларда ҳужум операцияларини фаоллаштирган. 

"АҚШ ёрдам пакети эълон қилингандан сўнг, Россия ҳарбий қўмондонлари муҳим натижаларга эришиш учун ҳарбий ҳаракатларни, шу жумладан, ракета ва дрон ҳужумларини кучайтирган", дейилади ISW ҳисоботида.

@Tezkorxabar_official