Get Mystery Box with random crypto!

​​Эрнинг_ҳурмати. Бир аёл шайх хазратларидан сўради: “Мен ту | TEZKOR VIDEO CHANNEL

​​Эрнинг_ҳурмати.

Бир аёл шайх хазратларидан сўради:
“Мен турмуш қурушимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” деди.

Шайх хазратлари:
“Эрингга эътиборинг кандай?” деб сўрадилар.
“Ҳурматли шайх хазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасаму, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” дея таажжубланди аёл.

“Ҳа, шундоқ синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
- “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.
Имом Муслим ривояти.

Обуна Булинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEmgdFetkUvZa6LmzQ