Get Mystery Box with random crypto!

​#сайлов 'Бу сайловлар керак эмас' деган фикрга муносабат Ў | TEZKOR VIDEO CHANNEL

​#сайлов

"Бу сайловлар керак эмас" деган фикрга муносабат

Ўзбекистон Республикаси сайловига қадар бир ойча вақт қолди. Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ушбу муҳим воқеа арафасида сайловнинг аҳамияти ҳақида фикр юритар эканмиз, биринчидан ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўз танловини амалга ошириши, яъни овоз бериши Конституциямизда белгиланган ҳуқуқларимиздан бири эканлигини унутмаслигимиз керак.

Айнан эркин ва очиқ тарзда олиб борилган сайловлар орқали ҳокимият ва давлат тузилишининг демократик тамойиллари амалга оширилади. Бу ҳуқуқдан фойдаланиш, ҳар бир сайловчига давлат бошқаруви жараёнида иштирок этиш ва бевосита давлат органларининг шаклланишига таъсир кўрсатиш имконини беради.

Иккинчи сабаб бутун мамлакатнинг келажакдаги ҳаёти фуқароларнинг сайловда иштирок этиши ёки иштирок этмаслигига боғлиқ. Танлаш имконияти фуқароларга ҳар куни эмас, балки – бир неча йилда бир маротаба берилади ва шунинг учун у сайлов давридан кейинги даврда мамлакатнинг йўлини аниқлаш жараёнига муносиб ҳисса қўшиш учун тўлиқ масъулият ва эгалик ҳисси билан ёндашиш керак.

Учинчи сабаб шуки, сайловларда иштирок этиш бу фақатгина декларатив, фуқаролик позицияси эмас, балки фуқаронинг ўз мамлакати тақдирига бефарқ эмаслигини намоён этувчи жараёндир. Ўз ҳуқуқидан ўринли фойдаланган фуқаро, ҳурматга лойиқдир, чунки биринчи навбатда сайлов жараёнида иштирок этиш - соғлом фуқаролик жамиятини ривожлантириш демакдир.

Тўртинчи сабаб, фуқароларнинг сайловларда қатнашишининг юқори кўрсаткичи, адолатли сайлов кафолатидир. Фуқаролар ўз сиёсий позициясини қанчалик фаол намоён этиб, фикрини билдирса, сайловлар ҳам шунчалик ҳалол амалга оширилади. Айнан барчани ушбу жараёнга бўлган масъулиятли ёндашуви “Бу сайловлар керак эмас...,“, “Сайлов ҳеч нарсани ўзгартирмайди” – деган фикрларни йўққа чиқаришга ёрдам бериб, сайловчилар фаоллиги туфайли, жараённинг виждонсиз иштирокчилари учун қонунни бузишга уриниш ва овоз бериш жараёнига таъсир қилиш имконияти бўлмайди.

Фақатгина электорат фаоллиги орқали демократик институтининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мумкиндир.

Бахтиёр Маҳкамов.

Оддий сайловчи
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/juwf9UQHz5A3ZWFi