Get Mystery Box with random crypto!

​​#Диққат Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун унди | TezkorVideolar

​​#Диққат
Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бекор қилинади

Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, Молия вазирлиги томонидан 2022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу эса сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқародан ундириладиган бир неча миллион сўмлик тўлов бекор бўлишини англатади.

Бундан ташқари, жавоб хатида Молия вазирлиги ва Адлия Вазирлиги томонидан автомобил олди-шартномасини нотариал расмийлаштириш учун белгиланган давлат божи миқдорлари ҳам қайта кўриб чиқилганлиги ҳамда уларни пасайтириш юзасидан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгртириш киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинган.

Тезкор Видеолар
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEcyS2LwtAEIIDh0Kg