Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь ва тамаки маҳ | Tezkor Videolar | Rasmiy kanal

Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши мумкин

Бу 19 декабрь куни сенаторлар томонидан «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда ўз аксини топган.

Ҳужжат билан «алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланмоқда». Ушбу ёш чегараси амалдаги қонунда 20 ёш этиб белгиланган.

Сенатнинг 27-ялпи мажлисида сенаторлар томонидан рад этилган ушбу қонун навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

https://t.me/Tezkorvideo_24