Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда янги ҳафтада ҳарорат +39 даражагача бўлиши кутилм | Kanalga kirish

Ўзбекистонда янги ҳафтада ҳарорат +39 даражагача бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари +15…+20 даража, кундуз кунлари +34…+39 даража атрофида бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида мамлакат ҳудудига салқин ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари +13...+18 даражагача, кундуз кунлари +30...+35 даражагача бироз пасаяди.

7-9 сентябрь кунлари фақат Қорақалпоғистон туманлари бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Тезкор хабарлар
https://t.me/+rSJxxqK9MZk5MmFi