Get Mystery Box with random crypto!

2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномал | Kanalga kirish

2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилди.

Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божи (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўм)га нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга —
10 фоиз (90 минг сўм);

олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз (450 минг сўм);

уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз (900 минг сўм).

Тезкор хабарлар
https://t.me/+rSJxxqK9MZk5MmFi