Get Mystery Box with random crypto!

Сизларни соғиндим, синфдошларим... Узоқ ўлкаларнинг бир чекка | Kanalga kirish

Сизларни соғиндим, синфдошларим...

Узоқ ўлкаларнинг бир чеккасида
Кўзимда милтирар соғинч ёшлари.
Эски хотиралар исканжасида,
Сизларни соғиндим, синфдошларим.

Оқ кўйлак, қора шим, қўлларда папка,
Тизилиб турардик тонглари сафга,
Сочилиб кетганмиз ҳамма тарафга,
Қачон кўришамиз, синфдошларим?

Минг бор аразлашиб, минг бор ярашиб,
Танаффусда кулги гаплар улашиб,
Парталар устида юрган курашиб,
Ажралмас дўстларим, синфдошларим.

Йиллар ўтган сайин ошаркан қадр,
Бу онлар қайтариб бўлмас туҳфадир,
Ғала-ғовур синф эсингиздадир,
Шўхлигим қўмсадим, синфдошларим.

Эслаб ўтирибман эгиб бошларим,
Билмам, нега сизсиз кечар тушларим,
Шу кеча дардларим айтмай бировга,
Сизларни соғиндим, синфдошларим.


Синфдошларга юбориб қўямиз!


Тезкор хабарлар
https://t.me/+rSJxxqK9MZk5MmFi