Прокуратура Андижондаги боғчада уйқу вақтида вафот этган бола ишини текширмоқдаКуни-кеча Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 4 ёшли тарбияланувчи Хушнудбек Лутфуллаев кундузги уйқу вақтида тўсатдан вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик.
Бош прокуратура матбуот котиби мазкур ҳолат туман прокуратураси томонидан текширилаётганини маълум қилди.
Таъкидланишича, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Тезкор хабарлар
https://t.me/joinchat/rSJxxqK9MZk5MmFi