Get Mystery Box with random crypto!

Россияликлар ўзбек шеъриятига муносабати билан ҳайратда қолдир | TEZKOR YANGILIKLAR (Rasmiy kanali)

Россияликлар ўзбек шеъриятига муносабати билан ҳайратда қолдирмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткор Сайдулло Молдахонов Москвада бўлиб ўтган “Ўзбек шеърияти антологияси” китоби тақдимотида айтиб ўтди.

Актёр Молдахонов россияликларнинг ўзбек муаллифлари таржимаи ҳолини билиши ҳамда уларнинг асарларини ўқишидан ҳайратда қолди.

Намойиш қилинган китобда ўзбек адабиётининг Алишер Навоий, Бобур ва бошқа буюк намояндалари асарларининг рус тилига таржималари жамланган.

“Антология” тузувчиси шоир ва адабиётшунос, Шарқ шеърияти бўйича мутахассис Михаил Синельниковдир. Лойиҳа Алишер Усмонов номидаги жамғарма томонидан қўллаб-қувватланди.

@tezkor_yangiliklar_07 тезкор  хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!