Get Mystery Box with random crypto!

Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа | Fakt tok

Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади — Ҳукумат қарори

2023 йил 1 июлдан
давлат органларининг АКТ соҳасига маъсул ходимлари 3 йилда бир марта малакасини оширади.

Ходимларнинг малакасини оширишга Рақамли технологиялар вазирлиги масъул ҳисобланади.

Малака ошириш курси 24 соатдан кам бўлмаслиги лозим, курсни таъмомлаган ходимлар икки ойда рейтинг баҳолашдан ўтказилади.

2023 йил 1 августдан давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

Малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни юборган давлат органларининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

@TEZKORXABARLAR