Get Mystery Box with random crypto!

14-17 май кунлари Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво. 14-17 май кун | Fakt tok

14-17 май кунлари Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво.

14-17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига аввалига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

14-16 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

Юқори тоғли (2000 м дан юқори) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

14-15 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 16-17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

14-16 майда республика шимолида, 17 майда республиканинг қолган ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.

Ўзгидромет бош директори Ш.Ҳ Ҳабибуллаев

@TEZKORXABARLAR