Get Mystery Box with random crypto!

Нодирбек Абдусатторов 2700+ рейтингга эга бўлди ва дунёнинг TO | Fakt tok

Нодирбек Абдусатторов 2700+ рейтингга эга бўлди ва дунёнинг TOP-30 шахматчилари қаторига кирди.

FIDE сентябрь ойи учун рейтингини янгилади. Унга кўра, Нодирбек Абдусатторов 2713 очко билан 30-ўриндан жой эгаллади. У ўтган ойдаги рейтингда 64-ўринда эди. Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва Туркия суперлигасидаги қимматли очколар ёш иқтидорли шахматчимизга илк марта 2700+ даражага эришиш имконини берди.

Шунингдек, Ўзбекистондан яна 3 нафар шахматчи кучли юзталикдан ўрин олган. Булар Рустам Қосимжонов 2670 очко билан 72-ўринда, Нодирбек Якуббоев 2656 очко билан 89-ўринда, Жавоҳир Синдоров 2651 очко билан 92-ўринда бормоқда.