Get Mystery Box with random crypto!

Аёлларга “декрет” пули тўлаш бошланди. 1 сентябрдан хусусий с | Fakt tok

Аёлларга “декрет” пули тўлаш бошланди.

1 сентябрдан хусусий секторда банд бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисми бюджетдан компенсация қилинади.

Ушбу категорияларга тўғри келган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади:

Нафақага талабгор аёл камида узлуксиз 6 ой давомида ўша корхонада ишлаган бўлиши керак;
Ягона миллий меҳнат тизимида расман банд бўлгани, корхона томонидан меҳнат дафтарчаси очилгани ҳамда унинг буйруқлари корхона томонидан киритилгани ҳисобга олинади;
Шунингдек, 6 ой давомида аёлнинг Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасида даромадлари ва солиқ тўловлари акс эттирилган бўлиши керак;
Нафақа фақатгина 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб “декрет”га чиққан аёлларга тўлаб берилади.