Get Mystery Box with random crypto!

#Шарманда iPhone ўрнига бўш ғилоф. Осиё чемпиони бўлган триа | Тезкор Хабарлар

#Шарманда

iPhone ўрнига бўш ғилоф. Осиё чемпиони бўлган триатлончи қиз қандай "тақдирланди"?

16 яшар Феруза Элиева 5-6 июнь кунлари Тошкентда бўлган иккита чемпионат - триатлон бўйича Ўзбекистон ва Марказий Осиё чемпионатида, ўзининг ёшидаги спортчилар орасида чемпион бўлди. Триатлон оғир спорт тури. Бу мусобақада спортчилар аввал маълум масофага сузади, кейин велопойгада қатнашади ва сўнггида югуради. Қашқадарёлик Ибодулла Чўлиев, Осиё чемпиони бўлган триатлончи қизининг қадрига куйинмоқда. Чўлиевнинг айтишича, Осиё чемпионати арафасида ғолибларга iPhone 11 Pro телефони ваъда қилинган, қизи бундан жуда руҳланган. Аммо, ғолибликни қўлга киритгач, унинг қўлига телефон эмас, бўш ғилофни тутқизишган.

Бизга қўшилинг
➥ @Tezkor_Uzbekistan