Пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасида коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар даволанмоқда. Ушбу тиббиёт муассасасида қувончли воқеа юз берди. Сўнгги 10 кун давомида бу ерда даволанаётган 13 нафар аёл фарзандли бўлди. Она ва болаларнинг аҳволи шифокорлар томонидан доимий назорат остида.