Get Mystery Box with random crypto!

Иссиқхонада 1 800 туп кўкнори етиштирган шахс ушланди Фарғона | Tezkor Telegram

Иссиқхонада 1 800 туп кўкнори етиштирган шахс ушланди

Фарғона вилоят Олтиариқ туманида томорқасидаги иссиқхонада кўп миқдордаги кўкнори гиёҳвандлик моддасини етиштирган шахс аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 март куни Фарғона вилоят ИИБ, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Олтиариқ ИИБ тезкор ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда “Чинортаги” МФЙ да яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқаро яшаш уйи томорқасида жойлашган иссиқхонада жами 1 800 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани маълум бўлган.

Бундан ташқари, мазкур уйнинг оғилхонасида қуритилган ҳолдаги 6 кг кўкнори гиёҳвандлик моддасининг қуритилган пояларини сақлаётгани фош бўлган.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар