Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Диққат Эртага Андижон шаҳрида сув тўхтайди “Андижон | Tezkor Telegram

#Тезкор #Диққат

Эртага Андижон шаҳрида сув тўхтайди

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ шуни маълум қиладики, шу йилнинг 6 сентябрь куни соат 8:00 дан 20:00 гача Андижон шаҳридаги Бобур ҳамда Машраб кўчалари кесишмаларидаги сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари амалга оширилади. Бу вақт мобайнида Тошкент, Машраб, Дукчи Эшон, Лермонтов, Бобур кўчаларининг биринчи қисмида ҳамда Тараққиёт, Исломобод, Ҳамкорлик, Дўстлик, Навбаҳор, Мустақиллик, Ўзбегим МФЙларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, “Соғлом авлод”, Ёйилма, Баркамол ва Ўрикзор МФЙларида сув босими пастлашади.

Барча шаҳар ахолисига хабарни етказиб қўйинглар, эртагаликка ичимлик сувини ғамлаб олсин.

@Tezkor_Tg — Tezkor va ishonchli xabarlar