Get Mystery Box with random crypto!

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди Бош прокур | 𝐓𝐞𝐳𝐤𝐨𝐫 𝐐𝐨𝐫𝐚 𝐗𝐚𝐛𝐚𝐫 🎦

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТ Навоий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.Q.” МЧЖ масъул шахслари қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ушбу банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит эвазига ускуналарни тўлиқ олиб келмасдан, кредит маблағларини ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “U.A.” хусусий корхонаси раҳбари К.Ш. ва бошқалар АТ “Халқ банки” Узун филиалидан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган кредит маблағини мақсадсиз ишлатиб, жами 741,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Tezkor_qoraxabar