Get Mystery Box with random crypto!

Шайхонтоҳур тумани Қоратош даҳасида янги дўкон очилиши муносаб | Тезкор хабарлар | Расмий канал

Шайхонтоҳур тумани Қоратош даҳасида янги дўкон очилиши муносабати билан акция эълон қилинганлиги сабабли кўплаб фуқаролар тўпланганлиги акс этган видео тарқалмоқда.

Мазкур ҳудудда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимлари жалб қилинган бўлиб, вазият назоратга олинган.

Ҳурматли фуқаролар, янги дўкон очилишида ва арзонлаштирилган акциялар эълон қилинганда жамоат тартибига риоя қилишингизни сўраймиз!