Get Mystery Box with random crypto!

#Даҳшат Қарши давлат университетида бир йигит қизни 8 маротаб | Тезкор хабарлар | Расмий канал

#Даҳшат
Қарши давлат университетида бир йигит қизни 8 маротаба пичоқлади.

Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 08:30 ларда фуқаро М.Э ўзига олдиндан таниш бўлган Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, С.Т.нинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан 22.06.2024 йилда Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жабрланувчи ҳозирда шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

@Tezkor24official