Get Mystery Box with random crypto!

Наманганда 60 ёшли эркак 7 ёшли қизга шилқимлик қилди Наманга | Тезкор хабарлар | Расмий канал

Наманганда 60 ёшли эркак 7 ёшли қизга шилқимлик қилди

Наманган вилояти Янги Наманган туманида 60 ёшли эркак 7 ёшли қизга бузуқ ҳаракатлар қилди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2024 йил 27 март куни вояга етмаган қиз Ж. С. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрган вақтида шу ердан ўтиб кетаётган И. Б. қизни ўз автомашинасига чиқариб, унга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилган.

Ушбу воқеа юзасидан жорий йилнинг 5 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ТБ томонидан И. Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Tezkor24official