Get Mystery Box with random crypto!

Yandex Go Ўзбекистонда таксига буюртма бериш корпоратив хизмат | Тезкор хабарлар | Расмий канал

Yandex Go Ўзбекистонда таксига буюртма бериш корпоратив хизматини ишга туширди

Энди Тошкентда компаниялар Yandex Go’дан бизнес учун фойдаланишлари мумкин. Келгусида ушбу хизматни Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу компания ходимларининг иш сафарларини ташкил этишини осонлаштиради: энди илова орқали такси чақириш мумкин, сафар ҳисоботлари эса шахсий кабинетда акс эттирилади. Ушбу параметр шаҳар бўйлаб ходимлар учун иш сафарларини ташкил қилиш, ҳамкорлар ва мижозлар учрашувлари учун трансфер ташкил қилиш, шунингдек, бошқа корпоратив вазифалар учун фойдалидир.

Компания ходимни хизматга улайди - ва иловада "Бизнес-аккаунт" тўлов усули пайдо бўлади. Ходим одатдагидек мобил иловада таксига буюртма беради, пулни корпоратив ҳисобдан тўлайди ва саёҳат ҳақидаги барча маълумотлар компания ҳисобида акс эттирилади.

Хизматга уланиш учун сайтда ариза қолдириш керак.